Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорга қарийб 886 млн сўмлик қарздорлик ундириб берилди
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги мактабларга аутсорсинг усулида овқатлантириш хизмати кўрсатиб келган тадбиркорнинг 886,5 млн сўм маблағи ундириб берилди.
Бизнес-омбудсманга “Autsorser-Agro”(номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари томонидан Қизилтепа туманидаги мактабгача таълим бўлими ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат йўлланган.
Аниқланишича, тадбиркор шартнома асосида 2023 йилнинг сентябр ойидан декабр ойига қадар 4 ой давомида аутсорсинг усулида овқатлантириш хизмати кўрсатиб келган
Бироқ, кўрсатилган хизмат учун юзага келган 886,5 млн сўм карздорликни тўлаш пайсалга солиниб, тўловни амалга ошириш ўрнига тадбиркорга нисбатан турли хил текширувлар амалга ошириш ҳолатлари кузатилган.
Ўз ўрнида бу холат тадбиркорнинг фаолиятига салбий таъсир ўтказиб, махсулотлар етишмовчилиги, иш хақлари, солиқ ва бошқа бир қанча тўловларни амалга оширишда қийинчиликларни юзага келтирган.
Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг муаммоси ижобий хал қилиниб, қарздорлик тўлаб берилган.
Мавзуга оид
17:32 / 30.01.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди
15:53 / 06.06.2024
“Ҳақиқий бизнесмен рақобат тарафдори бўлади” — Дониёр Ғаниев ЖСТга аъзолик ҳақида
09:39 / 03.06.2024
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти жорий йилда Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади
18:29 / 30.05.2024