Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боғлар, болалар ва спорт майдончалари халқники бўлиши керак — Адолат СДП
«Адолат» социал-демократик партияси умумий фойдаланишдаги объектларни муҳофаза қилиш бўйича таклифларни илгари сурди.
Турар жойлар олдидаги боғлар, болалар ва спорт майдончалари, бошқа ижтимоий объектлар жойлашган ерлар халқники бўлиши керак. Бу ҳақда «Адолат» социал-демократик партияси баёнот берди.
«Маълумки, сўнгги етти йилда мамлакатимизда ер муносабатларига оид туб ислоҳотлар амалга оширилди, ер майдонларини ноқонуний бериш ёки сотиш йўналишида коррупцияга қарши курашиш мақсадида бир қатор қонунлар қабул қилинди, ерларни ким ошди ёки аукцион савдолари орқали шаффоф олиш тизими яратилди. Шунга қарамасдан, кўп қаватли уйлар ва бошқа турар жойлар олдидаги ёки орасидаги болалар ўйин ва спорт майдончалари, кўллар, боғлар ва дарахтзорларни, яъни умумий фойдаланишдаги ижтимоий объектларни ёки ерларни турли объектлар (кўп қаватли уй, ресторан, меҳмонхона, савдо мажмуаси ва ҳоказо) қуриш учун бериб юбориш, аҳолининг розилигисиз ҳокимият захирасига олиб, кейинчалик ким ошди ёки аукцион орқали сотиш ҳолатлари ҳам учраб турибди», дейилади баёнотда.
Мисол келтирилишича, Тошкентнинг Яккасарой тумани, «Юнус Ражабий» маҳалласидаги футбол майдони ва яшил ҳудуд ўрнида 5 қаватли бино қурилиши режалаштирилган. Ваҳоланки, аҳоли бир ярим йилдан бери бунга ўз норозилиги билдириб келмоқда. Аҳолининг қаршилигига қарамасдан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, «Баҳор» маҳалласида жойлашган футбол майдони ўрнида ҳам кўп қаватли бино қурилиши мўлжалланган.
Шу каби ҳолатларининг олдини олиш мақсадида «Адолат» СДП қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
- биринчидан, ҳокимлар ёки бошқа мансабдор шахсларнинг турар жойлар олдидаги умумий фойдаланишдаги объектларни (болалар ўйин ва спорт майдончалари, кўллар, боғлар, дарахтзорлар ва бошқа ерларни) ҳокимият захирасига олишни, шунингдек, ҳар қандай кўринишда бошқа шахсларга беришни тақиқлаш;
- иккинчидан, ушбу объектлар ёки улар жойлашган ер участкалари ҳокимлар ёки бошқа мансабдор шахсларнинг ноқонуний қарорлари асосида ҳар қандай кўринишда бошқа шахсларга берилса, бундай объектларни умумий фойдаланишга қайтариш, тегишли мансабдор шахслардан етказилган зарарни тўлиқ ундириш ва уларни жавобгарликка тортиш.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
13:02 / 24.04.2025
Автомобилларнинг ноқонуний ижараси билан боғлиқ ҳолат бўйича депутат сўрови юборилди
16:40 / 23.11.2024
Пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул идораларга депутатлик сўрови юборилди
17:38 / 25.10.2024