Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик кураш тадбирлари кенгайтирилади
“Ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик кураш тадбирларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 2024 йил якунига қадар “Биосифат” республика маркази лабораториясини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда аккредитaциядан ўтказиш чораларини кўради.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра 2024 йил 1 мартдан бошлаб:
- “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ биолабораториялар томонидан кўпайтирилган биомаҳсулотлар “Сифат сертификати” билан сертификатланган ҳолда тарқатилади;
- биолабораторияларнинг фаолият юритиши энтомафаглар кўпайтириш учун талаб этиладиган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ҳамда иш шароитлари ўрганилиши натижасида бериладиган “Техник паспорт” асосида ташкил этилади;
- биологик усулни қўллаш устуворлиги принципига асосан ўсимликлар зараркунандаларига қарши курашишда ердан фойдаланувчилар томонидан даставвал биологик ҳимоя усули қўлланади, зараркунандалар иқтисодий зарар етказиш мезонидан юқори бўлганда ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг тавсиясига асосан кимёвий воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва вилоятлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига тегишли муқаддам биолаборатория сифатида фойдаланиб келинган биноларни биолаборатория фаолиятини юритиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қонунчиликда белгиланган тартибда тадбиркорларга ажратилишини таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлар билан биргаликда 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда хорижий грантларни жалб этган ҳолда камида биттадан замонавий кўринишдаги намунали биолабораторияларни янгидан ташкил этилишини таъминлайди. Бунда:
- энтомофагларнинг янги турларини кўпайтиришни йўлга қўйиш ҳамда оналик маҳсулотларини янгилаб боришни;
- Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги билан биргаликда ушбу биолабораторияларда кўпайтириладиган энтомофагларни далага тарқатишда замонавий техника ҳамда дронлардан фойдаланишни;
- ўсимлик зараркунандаларига қарши курашда қўлланадиган фойдали нематодаларни кўпайтиришни, далага тарқатишни ташкил қилади ва кўмаклашади.
Мавзуга оид
08:50 / 16.05.2025
Орол тубида шўрланишга чидамли ўсимлик синовдан ўтказилди
11:10 / 16.04.2025
Ўзбекистонда 1 млндан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар борлиги айтилди
14:21 / 13.03.2025
Тошкентда шифобахш ўсимликдан ноёб дори воситаси ишлаб чиқарилиши мумкин
13:52 / 22.11.2024