Сенат раиси «БМТ-Аёллар» тузилмаси директори билан музокара ўтказди
Танзила Норбоева Ню-Йорк шаҳрида «БМТ-Аёллар» тузилмаси директори Сима Сами Бахус билан учрашди.
Олий Мажлис Сенати раиси, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева Ню-Йорк шаҳрида «БМТ-Аёллар» тузилмаси директори Сима Сами Бахус билан учрашди.
Ўзбекистон ва «БМТ-Аёллар» тузилмаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу ташкилотнинг мамлакатимиздаги фаолиятини янада фаоллаштириш, гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда гендер тенгликка эришиш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга тенг имкониятлар яратиш борасида Ўзбекистонда тизимли ишлар амалга оширилаётгани, бунда БМТ тавсиялари муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегияси «БМТ-Аёллар» тузилмасининг бутун дунёда гендер тенгликка эришиш ва аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича 2022–2025 йилларга мўлжалланган стратегик режасига ҳамоҳанглигига алоҳида эътибор қаратилди.
Сима Сами Бахус «БМТ-Аёллар» ташкилоти Ўзбекистонни минтақадаги асосий ҳамкор деб билиши, фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини қайд этди. Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг иштироки масалаларида Тошкентнинг муҳим роли эътиборга олиниб, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти доирасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.
«Ўзбекистон гендер тенгликни таъминлашда эришган сезиларли ютуқларни ҳисобга олиб, мамлакатингизни минтақа давлатлари орасида гендер масалаларини ишлаб чиқишда боғловчи рол ўйнаши мумкин бўлган кўприк сифатида кўрамиз», деб таъкидлади Сима Сами Бахус.
Суҳбат якунида Ўзбекистон ва «БМТ-аёллар» тузилмаси билан амалий лойиҳаларни татбиқ этган ҳолда ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
13:56 / 19.11.2024