Жаҳон | 14:53 / 17.03.2024
29929
8 дақиқада ўқилади

Украинларнинг Купянск атрофидаги штурми ва Россия армиясида жанг қилиб асир тушган хорижликлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 752-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Одессада ракета зарбаси қурбонлари сони 21 нафарга етди, 70 дан ортиқ киши жароҳатланган.
  • Зеленский Одессага ҳужум юзасидан муносабатида «россиялик қотиллар адолатли реакцияни ҳис қилиши»ни айтди. У Украина Россиянинг «энг ожиз жойлари»га зарбалар беришда давом этажагини маълум қилди.
  • Самара областида дронлар иккита нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум уюштирди. Украин нашрлари манбалари бу ҳужумлар ортида Украина қуролли кучлари турганини ёзишган.
  • Белгород шаҳри ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, област ҳудудида дрон автомобилга урилиши оқибатида беш киши жароҳатланган.
  • Белгороддаги савдо марказлари ва мактаблар шаҳарга зарбалар давом этаётгани туфайли ёпилган.
  • Россия мудофаа вазирлиги Белгород ва Курск областлари осмонида дрон ва ракеталар уриб туширилаётганини хабар қилмоқда.
  • «Россия кўнгиллилар корпуси» асирлар акс этган видео эълон қилиб, Белгород области губернаторини музокараларга чақирди.
  • Свердловск областидаги сайловчилар уларни ДХР ва оккупация қилинган Запорижжядаги участкаларга бириктиришганини пайқашган.

Белгород

Белгород сўнгги кунларда Украина томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда. 16 март куни Белгород области губернатори Вячеслав Гладков ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, камида 11 киши яралангани ҳақида маълум қилди. Фотода — ушбу зарбалар оқибатлари акс этган: снарядлардан бири келиб тушиши оқибатида бир неча автомобил буткул ёниб кетган. 17 мартга ўтар кечаси шаҳар ўққа тутилиши давом этди, 16 ёшли қиз ҳалок бўлган.
Фото: Вячеслав Гладковнинг Telegram-канали

Россия позицияларини штурм қилаётган «Эделвейс» бригадаси

Харкив областининг Купянск шаҳри — РФ қуролли кучлари ёппасига ҳужумга ўтган йўналишлардан бири. Шаҳар кенг кўламли босқиннинг илк кунларида Россия армияси томонидан эгалланганди ва украин армияси уни 2022 йил кузида қайтариб олди. Шундан буён Купянск мунтазам равишда ўққа тутилади ва РФ қуролли кучлари томонидан қайта босиб олиниши хавфи мавжуд. Бу ерда Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари таркибидаги «Эделвейс» 10-алоҳида тоғ-штурм бригадаси Россия армиясининг мунтазам ҳужумларига қарши турибди. Фотода — бригада жангчилари БМПда Синковка қишлоғи атрофидаги позицияда россияликлар истеҳкомларини штурм қилиш учун йўл олмоқда, 2024 йил 11 март
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
«Эделвейс» ҳарбийлари Синковка яқинидаги ўрмонзор ертўласида РФ қуролли кучлари позициясига штурм қилиш буйруғини кутмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Эрта тонгда РФ қуролли кучларининг Купянск йўналишидаги Синковка қишлоғи атрофидаги позициясини штурм қилиш учун кетаётган «Эделвейс» жангчиси
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
«Эделвейс» жангчиси россияликларнинг Синковка атрофидаги позициясини штурм қилишга уринишдан кейин ўрмонзор бўйлаб бригада позициясига қайтмоқда. Жангда ҳалок бўлган ҳарбий жасадини қор қоплаган.
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Россияликларнинг Синковка атрофидаги ўрмондаги позициясини штурм қилишда қатнашган «Эделвейс» жангчиси амалиётдан қайтиб дам олмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
«Эделвейс» бригадасининг Купянск йўналишидаги позицияси. Жангчилар Синковка ўрмонидаги штурмни муҳокама қилмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
«Эделвейс» жангчиси Синковкадаги амалиётда олинган жароҳатини кўздан кечирмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
«Эделвейс» жангчилари Синковкадаги амалиётдан қайтиб, ертўлада исинмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Авдийивка атрофидаги украин артиллериячилари

 

Россиянинг Авдийивка атрофидаги юриши жойидан жилмай қолди. РФ қуролли кучлари Донецк шимолидаги ушбу шаҳарни 17 феврал куни эгаллаганди, аммо кейинги ой давомида Россия қўшини атрофдаги барча қишлоқларни эгаллашга муваффақ бўла олмади. Катта эҳтимол билан Россия қўшини катта йўқотишлар туфайли бу йўналишда юриш қилишни тўхтатади.

11 март куни Украина президенти Володимир Зеленский французларнинг BFM телеканалига берган интервюсида юриш тўхтатилгани ва фронтнинг ушбу участкасидаги вазият «сўнгги уч ойдаги яхшироқлиги»ни айтганди. Шу билан бирга, у агар Украина ғарблик иттифоқчилар ваъда қилган ҳарбий ёрдам, биринчи навбатда снарядлар етиб келмаса, барчаси ёмон томонга ўзгариши мумкинлигини қўшимча қилган. Россия қўшини эса украин позицияларини ўққа тутишда ўқ-дориларни аямаяпти. 

Украин артиллериячилари Авдийивкадаги фронт чизиғида 122-мм калибрли Д-30 гаубицасидан ўт очмоқда
Jose Colon / Anadolu Agency / Getty Images

Донбасс шимолидаги россиялик артиллериячилар

Интенсив жанглар фронтнинг бошқа участкаларида ҳам давом этмоқда. Фотода — Россия артиллериячиларининг Донецк областидаги позициясида маскировка қилинган 2С3 «Акация» гаубицаси, 2024 йил 14 март
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
РФ қуролли кучлари ҳарбийси украинларнинг Донецк областидаги позицияларига зарба бериш учун «Акация»га снаряд ташимоқда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Россиялик артиллериячилар украинларнинг Донецк областидаги позицияларига «Акация» гаубицасидан зарба бермоқда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Россия армиясида жанг қилиб асир тушган хорижликлар

Киевда 15 март куни Россия томонида жанг қилиб асир тушган ҳарбийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди — Непалдан беш, Сомали, Сиерра-Леоне ва Кубадан бир нафардан асир.

«Бу асирликка тушган фуқароларни намойиш этиш орқали, ўнлаб, юзлаб одамлар тарғиботчиларга алданиб қолмаслиги учун янада радикал ва самаралироқ қадамлар ташлаш зарурлигини айтамиз», — дея Украинанинг ҳарбий асирлар билан ишлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи штаби вакили Петро Яценконинг сўзларини келтирган Reuters агентлиги. 

Яценконинг сўзларига кўра, Россия ушбу мамлакатлардан ёлланган жангчилардан «штурмовик, тўп еми» сифатида фойдаланмоқда ва уларнинг фақат кичик қисми омон қолиб, асир тушмоқда. «Суд уларни ёлланма жангчилар деб тан олмагунича, уларга ҳам бошқа ҳарбий асирларга бўлгани каби муносабат кўрсатамиз», — дея қайд этган у.

​​​Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Донецк областининг оккупация қилинган қисмидаги Спартак посёлкаси

Донецк ва Авдийивка шаҳарлари оралиғида украинларнинг Россия томонидан эгаллаб олинган Спартак посёлкаси жойлашган. Айни вақтда Спартакда 43 киши яшамоқда. 10 йиллик ҳарбий ҳаракатлар мобайнида ушбу посёлка Донецк фронтидаги фаол жанглар марказида бўлган. 

Посёлкага кириш қисмидаги «Спартак» ёзувли стела ҳамда унга илинган Россия байроғи
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Спартакда яшовчи киши ўз уйини иситиш учун кўмир олиб кетмоқда
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Маҳаллий аҳоли вакили Олександр бутун посёлкада ишлаётган ягона совиткични кўрсатмоқда
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Посёлкада яшовчи  Валентина ўз уйидаги плитада таом тайёрламоқда
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Спартак посёлкасида жанглар оқибатида вайрон бўлган бино
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид