Жаҳон | 05:09 / 23.03.2024
35024
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: ИШИД Москвадаги теракт учун масъулиятни гарданига олди

Фото: Ведомости

Москвадаги «Крокус» концерт задида содир этилган теракт ортида ИШИД турибди. Бу ҳақда бир қатор йирик нашрлар террористик ташкилотга алоқадор Telegram-каналга асосланиб хабар берган.

«ИШИД Москвадаги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Amaq агентлиги Telegram саҳифасида айтилган. ИШИД жангарилари Москва атрофида ҳужумлар амалга ошириб, юзлаб одамларни ўлдириб, яралагани ва кейинчалик яширингани ҳақида хабар берган. Ҳужум тафсилотлари келтирилмаган», дейилади Reuters хабарида.

CNN ҳам айнан Amaq агентлиги хабарига асосланиб ИШИД Москвадаги теракт учун жавобгарликни гарданига олгани ҳақида ёзди. Ҳозирча бу маълумотлар ҳеч қайси расмий манба томонидан тасдиқлангани йўқ.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид