Ўзбекистонда “Театр томошалари ҳафталиги” ўтказилмоқда
Ҳафталик доирасида республикадаги 41 та театрнинг барчасида ташкил этилаётган тадбирларга кириш бепул қилиб белгиланди.
21–27 март кунлари “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида “Очиқ эшиклар куни” эълон қилинган. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 21–27 март кунлари республика бўйлаб “Театр томошалари ҳафталиги” доирасида барча театрларда декорация ва либос кўргазмаси, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ҳамда спектакл ва театрлаштирилган концерт дастурлари намойиш этилмоқда. Давлат театрларида ташкил этилаётган барча тадбирларга ташриф буюриш бепул.
Маълумот учун, президентнинг тегишли қарори ҳамда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институтининг IХ конгрессида 27 март Халқаро театр кунини Ўзбекистонда кенг нишонлаш таъсис этилган. Шунга кўра, ҳар йили 21–27 март кунлари “Театр томошалари ҳафталиги” ўтказилади.
Мавзуга оид
22:17 / 04.10.2024
Концертларнинг сценарийларини олдиндан текшириш тартиби жорий этилиши мумкин
14:50 / 16.09.2024
Буюк Британияда “Лазги” спектакли намойиш этилди
12:38 / 08.04.2024
“Овоз” лойиҳасининг гонорарига салкам 2 млрд сўм ажратилди
20:18 / 12.03.2024