2023 йилда автомобилда ташувлар соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони айтилди
2023 йил давомида республика бўйича автомобилда ташувлар соҳасида 110 298 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.
Транспорт назорати инспекцияси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Транспорт назорати инспекцияси фаолиятининг асосий йўналиши, 2024 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.
2024 йил 1 январ ҳолатида республикада автомобил транспорти соҳасида фаолият кўрсатаётган жами 3 970 та корхоналар (МЧЖ)лар мавжуд.
Мазкур лицензияланган транспорт воситалари 229 917 тани ташкил этмоқда, жумладан, автобуслар 7 779 тани, микроавтобуслар 3 579 тани, енгил автомобиллар сони 195 346 тани (дамас 30 541), юк автомобиллари эса 23 213 тани ташкил этади.
Республика бўйича жорий йил 1 январ ҳолатига ташувчилар томонидан 2 426 та мунтазам йўналишларда хизмат кўрсатиб келинмоқда, жумладан улардан 546 таси шаҳар йўналишлари, 1652 та шаҳар атрофи ҳамда 228 таси шаҳарлараро йўналишларидир.
“Йўл сифат назорат” ахборот тизими ишлаб чиқиляпти ва бу тизим “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилинади ҳамда жорий йил 2-чоракдан тест режимида ишга туширилади.
Мавзуга оид
09:49 / 04.10.2024
Наманганда юзлаб автомобиллар давлат рўйхатидан ноқонуний ўтказилгани айтилмоқда. Иш республика даражасида терговда
11:04 / 28.09.2024
ГФРда уч эркак РФга қимматбаҳо автомобиллар экспорти учун судланди
16:10 / 22.09.2024
Ўзбекистонда 8 ойда 260 минг донадан ошиқ енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
16:21 / 03.09.2024