Ўзбекистон | 12:51 / 26.03.2024
4562
1 дақиқада ўқилади

830 млн сўмлик LED чироқларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди 

Республикага ҳужжатлари бўлмаган товар-моддий бойликларни олиб киришда бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда пост ходимлари ва Товарларни классификациялаш гуруҳи ходими томонидан “Яллама” чегара божхона пост орқали масъулияти чекланган жамиятининг номига олиб келинган товарлар юкланган Volvo русумли автотранспорт воситасида божхона кўриги ўтказилган.

Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 830 млн сўмлик 200 120 дона LED чироқлар ва 1 332,5 кг LED чироқларнинг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид