Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки ҳудудда ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва боғдорчилик фаолияти билан шуғулланиши учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган С.Й. фуқаро М.П. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.Т.га гўёки ўзини кадастр ходими ва ер ажратиш бўйича тендер комиссияси аъзоси сифатида таништириб, унга Қўштепа тумани ҳудудидаги 12 сотих захирадаги экин ер майдонини 10 000 АҚШ доллари эвазига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида ажратиб беришини айтиб, олдиндан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, давлат кадастрлари палатаси Яккабоғ тумани филиали муҳандиси Б.Х. фуқаро Б.О.га “Дархон” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 1 гектар ер майдонида боғдорчилик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
16:03 / 30.04.2025
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди
19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди
13:48 / 18.04.2025