Жаҳон | 19:34 / 29.03.2024
13811
6 дақиқада ўқилади

Учувчиларнинг машғулот базасидаги Путин ва Украина шарқидаги танкчилар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 764-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Севастопол атрофида Россиянинг Су-35 қирувчиси қулади.
  • Reuters агентлиги ёзишича, нефтни қайта ишлаш заводларига дронлар ҳужуми фонида Россия Беларусдан бензин харид қилиш ҳажмини оширган.
  • РФ қўшини Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди. Запорижжяда икки киши яраланган.
  • «Комсомолск» гуруҳи концерт фаолиятини тўхтатди. Мусиқачилар «тақиқланган артистлар» рўйхатида бўлган ва аннексия қилинган Мелитополда чиқиш қилганди.
  • Тергов қўмитаси «Крокус»даги террорчиларнинг «украин миллатчилари» билан алоқаси аниқланганини маълум қилди.
  • «Россиялик мулозимлар яхшигина гўнг сотувчиларга ўхшаяпти». Оқ уй Москванинг Украина «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларини «пропаганда» деб атади.
  • The New York Times АҚШ ўз манбаларини ошкор қилишдан хавотирланиб, теракт тайёрланаётгани ҳақида ўзида мавжуд бўлган барча разведка маълумотларини Россияга тақдим этмагани ҳақида хабар берди.

Углегорскдаги вайронгарчилик

Донецк областининг Углегорск шаҳри қарийб 10 йилдирки ўзини ўзи эълон қилган ДХР таркибида. РФ қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқини бошлангач, урушга қадар етти минг киши яшаган Углегорск мунтазам равишда зарбаларга учраб келмоқда. ДХР расмийлари украин қўшини шаҳар бўйлаб ўт очиши ҳақида хабар беради, Россия Тергов қўмитаси отишмалар юзасидан жиноий ишлар очади, Украина томони эса одатда Углегорск ва Россия Донецк областида босиб олган бошқа шаҳарлар бўйлаб зарбаларни изоҳсиз қолдиради.

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Владимир Путин РФ мудофаа вазирлиги учувчиларининг машғулот базасида

РФ президенти Владимир Путин мудофаа вазирлигининг Твер областидаги жанговар фойдаланиш ва учувчиларни қайта тайёрлаш марказига ташриф буюрди. Унга Ми-28 ва Ми-8 вертолётлари намойиш этилган, шунингдек у Ми-26 пилотлари тренажёрида шуғулланган.

«Президентга ҳамроҳлик қилган ҳарбий»лардан бири ТАСС мухбири билан суҳбатда айтишича, Путинга у қачондир одамлар билан учрашувда вертолёт бошқариш бўйича тажрибасини бўлишиб, бу ўта қийин жараён эканини айтганини эслатган. «Мен синаб кўрганман, бир марта ҳаракат қилганман. У [вертолёт] шунчаки… Уни ушлаб туролмайсиз», — деган бу ҳақда Путин. Машғулотда қоронғи шароитда учиш имитация қилинган.
Михаил Метцель / AFP / Scanpix / LETA
Зарбдор вертолётлар бошқарилмайдиган ракеталар блоки (улардан бири фотода акс этган) билан жиҳозланган, аммо сўнгги ойларда улар асосан бошқариладиган ракеталар — «Хризантема-В»/«Вихр» русумли танкка қарши бошқарилувчи ракета (ПТРК) ҳамда кўп мақсадли енгил бошқарилувчи ракета (ЛМУР)дан фойдаланмоқда. Путинга модернизация қилинган ракета намойиш этилиб, у «танкка урилганида ўқ-дориларни портлатмасдан туриб ҳам унинг минорасини узиб юбориши» айтилган.
Сергей Карпухин / AFP / Scanpix / LETA
Путин ташриф доирасида ҳарбий учувчилар билан ҳам мулоқот қилди. РФ президенти бошқа гаплар қаторида Россия ҳеч қандай тажовузкор ниятларга эга эмаслигини айтган. «Агар у ерда давлат тўнтариши амалга оширилмаганида, кейин Донбассда ҳарбий ҳаракатлар бошлашмаганида, биз Украинада ҳам ҳеч қачон ҳеч нарса қилмаган бўлардик», — деган у. Путин шунингдек «Россиянинг тарихий ҳудудларида яшайдиган русларни ҳимоя қилиш» тўғрисидаги тезисини такрорлаб, Россия Украинадан кейин Европага ҳужум қилмоқчилиги ҳақидаги гапларни «қуруқ сафсата» ва «ҳадиксираш» деб атаган ҳамда Украинага F-16 қирувчилари берилиши «жанг майдонидаги вазиятни ўзгартира олмаслиги»ни таъкидлаган.
Михаил Метцел / AFP / Scanpix / LETA

Украина қирувчи самолёти Донецк областидаги жанговар парвоз чоғида 

Украиналик ҳарбийлар ғарблик иттифоқчилардан F-16 қирувчи самолётларини кутмоқда ва улардан фойдаланишни ўрганмоқда, ҳозирча эса советлар даврига мансуб авиатехникалардан, жумладан 1970-йиллар охирида ишлаб чиқарилган МиГ-29дан фойдаланмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Украиналик танкчилар отряди ҳаёти

 

Украина ҚК қуруқлик кучларининг қирол Даниил номидаги 24-алоҳида механизациялашган бригадасининг доимий жойлашув манзили Лвив областида. 2014 йилдан буён унинг жангчилари Украина шарқида жанг қилиб келади ва қарийб 160 аскаридан айрилган.
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA

 

Россиянинг Украинага босқини вақтида 24-бригада жангчилари Попасная ва Лисичанск мудофаасида, шунингдек Херсон областидаги қарши ҳужумда қатнашган. 2024 йил март ойи ҳолатига кўра, бригада Россия қўшини юриш қилишга уринаётган Донецк областида бўлиб турибди
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
24-алоҳида механизациялашган бригада билан биргаликда фронтнинг бу участкасида Украина ҚК алоҳида десант-штурм бригадаси ҳам жанг қилмоқда.
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид