«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши қиймати маълум қилинди
Айни пайтда темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари янгиланмоқда.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилишини бошлашга тайёргарлик кўриш ишлари якунланди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров маълум қилди.
«Барча жараёнлар якунланди ва бу йил биз Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишини кутмоқдамиз. Бу бизга Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Каспий денгизини ўз ичига олган, Ўрта йўл деб аталадиган йўлга чиқиш имкониятини беради. У бизни денгизга, Европага – глобал ва бошқа тармоқлар, темир йўл линиялари ва денгиз йўлларига олиб чиқади. Қирғизистон ниҳоят денгизга чиқа олмаган давлат мақомини йўқотади», деди Жапаров.
Унга кўра, айни пайтда темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари янгиланмоқда.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишига 8 миллиард долларга яқин маблағ йўналтирилади», деб қўшимча қилди Жапаров.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

18:24 / 03.04.2025
Чегара муаммолари ҳал бўлдими? Марказий Осиёнинг бугунги манзараси – экспертлар нигоҳида

17:04 / 03.04.2025