Ўзбекистон | 11:49 / 04.04.2024
3157
1 дақиқада ўқилади

Икки ҳудудда ўқишга ва ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди 

Ўқишга ва ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро М.С. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Навоий Инновациялар университетининг 3-босқичига имтиҳон синовларисиз ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Сариосиё туманида яшовчи С.С. фуқаро А.Ю.нинг ишончига кириб, уни 500 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида "Шарғун" кўмир кони АЖга ишга киритиб қўйишини айтиб, 6,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид