Ўзбекистон | 19:34 / 05.04.2024
6916
1 дақиқада ўқилади

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига янги ректор тайинланди

Султонов Тоҳиржон Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори этиб тайинланди. У бунгача ТИҚХММИнинг Миллий тадқиқот университетида проректор бўлиб ишлаган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тоҳиржон Султонов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Техника фанлари доктори, профессор Тоҳир Султонов 1975 йилда Наманган вилоятида туғилган. Наманган саноат технология институтини 1996 йилда тамомлаган. Тайинловга қадар Т. Султонов Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, институтга 2021 йил 19 февралдан бери Комилжон Комилов ректорлик қилиб келаётганди. 

Мавзуга оид