Тошкентда Lacetti йўл иншоотига бориб урилди
Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида Lacetti автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Жорий йилнинг 9 апрель куни соат 22:50 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси иккинчи даражали йўлида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган Ш.Ф. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл иншоотига тўқнашган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:20 / 12.11.2024
Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
00:14 / 12.09.2024
Фарғонада соғлиги ёмонлашган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этди ва ҳалок бўлди
16:23 / 29.07.2024