Жамият | 22:03 / 17.03.2025
1699
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди

Миробод туманида бошқарувни йўқотган Lacetti Қорасув каналига тушиб кетди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 17 март куни соат 20:25 ларда Миробод тумани Боёвут кўчасида 33 ёшли О.Т. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, Абдурауф Фитрат МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув каналига тушиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида келиб чиққан.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Янгийўлда Gentra симёғочга бориб урилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид