Ўзбекистон | 14:08 / 11.04.2024
2652
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қатар миллий кутубхоналари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар миллий кутубхонаси директори, доктор Ҳамад Ал-Куварий билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, мазкур кутубхона 2018 йилда ҳозирги Қатар амирининг волидаси Шайха Муза бинт Носир Ал-Миснад ташаббуси билан бунёд этилган бўлиб, дунёдаги нодир меъморчилик андозаларидан бири ҳисобланади. Кутубхона энг замонавий технологияларга эга.

Мулоқот чоғида Ҳамад Ал-Куварий Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлари, Имом Бухорий, Имом ат-Термизий каби буюк уламоларининг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси араб халқлари томонидан қадрланишини таъкидлади.

Музокаралар натижасида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан қўлёзмалар йўналишида Қатар миллий кутубхонаси билан ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек, Ҳамад Ал-Куварийнинг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид