Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Афғонистонда мавсумий ёмғирлар сабаб бўлган кучли сув тошқинлари уч кун ичида камида 33 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея маълум қилди толиблар расмийлари.
Афғонистонда мавсумий ёмғирлар сабаб бўлган сув тошқинлари камида 33 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Яна 27 киши жароҳат олган. Бу ҳақда 14 апрел, якшанба куни «Толибон» ҳаракати вакиллари маълум қилди.
Афғонистон табиий офатларни бошқариш вазирлигида толиблар вакили Абдулла Жанан Сайекнинг маълум қилишича, 12 апрел куни пойтахт Кобул ва мамлакатнинг бир қанча вилоятларида сув тошқинлари кузатилган. Унга кўра, 600 дан ортиқ уй вайронага айланган, 200 га яқин чорва моллари нобуд бўлган. Шунингдек, сув тошқини 800 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги экинлари ва 85 километрдан ортиқ йўлларга зарар етказди, деди Сайек.
Маҳаллий метеорология департаменти, ўз навбатида, яқин кунларда Афғонистоннинг 34 вилояти аксариятида ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Прогнозга кўра, энг кўп ёғингарчилик Ғазни, Кобул, Қандаҳор ва Нангарҳор вилоятларига тўғри келади.
Хориждан келаётган ёрдам камайди
2021 йилда Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, бу Осиё давлатига ташқи ёрдам ҳажми пасайиб кетди, деб таъкидлайди AFP. Бу табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этишни қийинлаштиради.
Мавзуга оид
13:30
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024