Икки нафар ОИВ инфекцияли беморга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилоятининг икки ҳудудида икки нафар ОИВ инфекцияли беморга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Пахтакор туманида яшовчи 35 ёшли аёл ўз уйида ўзида ОИВ инфекцияси борлигини била туриб бегона эркак билан ҳимояланмаган жинсий яқинлик қилган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Яна бир ҳолат Шароф Рашидов туманида қайд этилган. Унда, 34 ёшли эркак ўзида ОИВ борлигини билса-да, шифокорлар огоҳлантиришига қарамасдан, 29 ёшли аёл билан яширинча яшаб келган ва касалликни жинсий йўл билан ушбу аёлга юқтирган.
Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ОИВ аниқланган беморларни ушбу касалликни қасддан юқтирганлик учун қонунчиликка кўра жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантирган.
Мавзуга оид

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

09:16 / 20.03.2025
Ўзбекистон Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик қилади

08:40 / 18.03.2025