Ўзбекистон | 22:39 / 15.04.2024
5420
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг учта ҳудуди электр таъминотидан вақтинча узилади

Бектемир, Миробод ва Олмазор тумани айрим ҳудудларида «свет» ўчирилади. 

Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 16 апрел куни Тошкентнинг учта ҳудуди электр таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди. 

Ушбу ҳудудлар қуйидагилар: 

- Бектемир тумани: «Ҳусайн Бойқаро» маҳалласининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

- Миробод тумани: «Оқ уй» маҳалласининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;

- Олмазор тумани: «Аҳил», «Гулзор», «Мояриқ», «Иброҳим ота» ва «Мискин» маҳаллалари айрим ҳудудларида соат 9:00 дан 17:00 гача. 

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги таъкидланмоқда. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид