Ўзбекистон | 08:30 / 17.04.2024
3658
1 дақиқада ўқилади

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди

Қува туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти Қува туман бўлими томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Уларда “М.Э.”, “С.Р.” ва “И-З.” фермер хўжаликлари масъул шахслари дала майдонларига ўрнатилган сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 358,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид