Ўзбекистон | 08:08 / 18.04.2024
3036
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда имтиёзли уй-жой олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Яшнобод туманида имтиёзли уй-жой олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.И. фуқаро Г.Р.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унга 27 000 АҚШ доллари эвазига эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган имтиёзли уй-жойдан олиб беришини ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид