Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди
Ушбу поездлардан биттаси сайёҳларга хизмат кўрсатишни тугатиб, Тошкентга етиб келди. Иккинчиси ҳозирда Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

Фото: Дунё
Қозоғистоннинг Kazinform халқаро ахборот агентлиги Orient Silk Road Express биринчи люкс поезди хорижлик сайёҳларни Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари орқали олиб ўтиб, Тошкентга етиб келганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
"Буюк ипак йўли" йўналиши бўйлаб саёҳат лойиҳаси Германиянинг Lernidee Erlebnisreisen ва Англиянинг Golden Eagle Luxury Trains сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, – дейилади нашрда. – Туристик чартер поездлари Австрия, Англия, Германия, Нидерландия, Индонезия, Ирландия, Испания, Канада, Люксембург, Малайзия, АҚШ, Франция ва Швейцариядан келган сайёҳларга хизмат кўрсатади".
Нашрда таъкидланишича, жорий йилда 14 та туристик поезд Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади.
"Ушбу поездлардан биттаси сайёҳларга хизмат кўрсатишни тугатиб, Тошкентга етиб келди. Иккинчиси ҳозирда Самарқандда сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда" – деб ёзган Kazinform.
Мавзуга оид

08:52 / 24.03.2025
Қозоғистоннинг халқаро сайёҳлик поезди Тошкентга келди

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

11:06 / 12.03.2025
Тошкент - Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

15:10 / 05.03.2025