Жаҳон | 18:16 / 19.04.2024
8515
8 дақиқада ўқилади

Работине мудофаасидаги танкчилар ва фронтдаги дрон овчилари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 785-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Полшада РФ махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилишда гумонланувчи шахс ушланди. Тергов версиясига кўра, у Зеленскийга суиқасд уюштиришда ёрдамини таклиф этган.
  • РФ мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари тун давомида учта регион ҳудудида 45 та дрон, снарядлар ва ракеталарни уриб туширгани ҳақида маълум қилди. Жабрланганлар бор.
  • Европа Марказий банки раҳбари АҚШнинг РФнинг музлатилган активларидан фойдаланиш бўйича ташаббусида халқаро ҳуқуқни бузиш хавфи борлигини маълум қилди.
  • Украина Германияда куч билан олиб кетилган 161 нафар бола борлигини маълум қилди. Немис полицияси аниқлик киритишича, уларнинг деярли барчаси қочқинлар сифатида келган.
  • Германияда Россия фойдасига ишлашда гумонланаётган икки шахс қўлга олинди, улар Украинага қурол етказиб беришга халал беришга ҳаракат қилишган.

Украина қуролли кучларининг дронлар билан курашувчи мобил ўт очиш гуруҳи 

Россия қўшини Украина ҳудудига ҳаводан мунтазам равишда зарбалар бермоқда. Хусусан, Украина ҚК ҳаво кучлари маълумотига кўра, 19 апрелга ўтар кечаси РФ қўшини турлича 22 та ракета ҳамда 14 та дрон билан ҳужум қилган. Россия зарбаларини қайтаришда бошқа воситалар қатори дронлар билан курашишга ихтисослашган мобил ўт очиш гуруҳлари ҳам ҳаракат қилмоқда. Қуйида шундай гуруҳлардан бирининг фаолияти акс этган суратлар келтирилади.

Мобил ўт очиш гуруҳи жангчилари ЗУ-23-2 мобил зенит артиллерия қурилмасидан россияликлар дронини ўққа тутмоқда
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
ЗУ-23-2 қурилмаси 1960 йилда СССРда пастлаб ўтувчи нишонларга қарши курашиш учун ишлаб чиқилган ва кейинчалик бир неча бор такомиллаштирилган
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
ЗУ-23-2 ва унинг модификация вариантлари СССРда ҳам, дунёнинг бошқа мамлакатлари, масалан Полша, Болгария, Чехословакия, Хитой ва Финландияда ҳам ишлаб чиқарилган.
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Украина қуролли кучларида бундай зенит қурилмаларнинг захиралари мавжуд, бундан ташқари, модификация қилинган ЗУ-23-2 қурилмаларини Украинага Полша ва Финландия каби иттифоқчилар етказиб беради. Украинага босқин давомида Россия қўшини ҳам бундай қурилмадан фойдаланган.
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Запорижжя областидаги украин танкчилари

Украина қуролли кучларининг 65-алоҳида механизациялашган бригадаси Работине ҳудудини мудофаа қилишда давом этмоқда — Запорижжя областидаги бу посёлка 2023 йил август ойи охирида украин қўшини томонидан озод этилганди

Россия қўшини апрел ойи ўрталарида Работинега ҳужумларни қайтадан бошлади
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Работине жанглар вақтида буткул вайрон бўлган. 65-бригаданинг механик ҳайдовчилари, бўлинманинг фейсбукдаги саҳифасида ёзилишича, уларнинг Белгия томонидан берилган YPR-765 жанговар пиёдалар машинаси (БМП) Работинедаги ягона «маршрутка» эканини айтиб ҳазил қилишади.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Кураховодаги вайронгарчилик

Курахово шаҳри январ ойида Россия қўшини томонидан эгаллаб олинган Марйинка шаҳридан 15 километр масофада жойлашган. Курахово мунтазам равишда ўққа тутилади. Авваллари 20 минг атрофида одам яшаган шаҳар қарийб тўлиқ вайрон бўлган. Маҳаллий расмийлар фронт чизиғи яқинидаги аҳоли яшаш манзилларида яшовчилардан нисбатан хавфсиз жойларга кетишни сўраб келади. Кимнидир бунга кўндиришади ҳам. Донецк области раҳбари Вадим Филашкин 16 апрел куни берган хабарга кўра, 49 киши эвакуация қилинди, улар орасида Курахово аҳолиси вакиллари ҳам бор, аммо ўз уйини тарк этишни истамаётганлар ҳам бор.

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Лимандаги ҳаёт

Оккупация қилинган Донецкдан тахминан юз километр шимолда жойлашган Лиман шаҳри 2022 йил май ойи охирида РФ қўшини томонидан эгаллаб олинганди. Ўша йилнинг 1 октябр кунида украин ҳарбийлари қарши ҳужум давомида шаҳарни озод этишади. Россия қўшини Донецк областини тўлиқ эгаллаш ҳаракатларини давом эттирмоқда. Такрорий оккупация хавфи мавжудлиги ва шаҳар жанглар вақтида кучли даражада шикастланганига қарамай, Лиманда қолган аҳоли вакиллари ўз уйларини тарк этишни истамаяпти. Қуйида фронт бўйидаги шаҳар ҳаёти акс этган суратлар.

86 ёшли Любов — Лимандаги кўп квартирали уйлардан бирида қолган ягона одам
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / Getty Images
Вайрон бўлган бинода электр ва канализация йўқ, Любов қуёш батареясидан фойдаланади, уй атрофидаги ўра ҳожатхона вазифасини ўтайди
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
Барча яқинлари ҳалок бўлган Любов Лимандан кетишдан бош тортган. Унинг сўзларига кўра, борадиган жойи йўқ ва оила аъзолари дафн этган жойда ўлишни истайди
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / Getty Images
Сергей — расмийлар хавфсиз жойларга кетишга тўхтовсиз ундашига қарамай, Лиманда қолганлардан бири
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
4 ёшли Лиза ярим вайрона ҳолатдаги болалар майдончасида ўйнамоқда. Журналист Эндрю Ҳардинг Лиманда тайёрлаган ва феврал ойида BBC News нашрида эълон қилинган репортажида шаҳарда бир неча юз нафар бола борлиги ҳақида ёзганди. Мактаб ўқувчилари учун дарслар масофадан олиб борилмоқда, аммо уларда синфхоналарда йиғилиш имконияти ҳам бор. Ўшанда журналист билан гаплашган болалар ўзларида «керакли барча нарсалар борлиги»ни ва янги ҳаёт тарзига кўникишгани, буни «нормал» деб ҳисоблашларини айтишган
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press

Ҳорливка ўққа тутилиши оқибатлари

Украинанинг Донецк областидаги Ҳорливка шаҳрини назорат қилувчи ўзини ўзи эълон қилган ДХР расмийлари мунтазам равишда Украина қуролли кучларини ушбу аҳоли яшаш манзилини ўққа тутишда айблаб келади. Хусусан, 18 апрел куни ДХР раҳбари Денис Пушилин шаҳар маркази украиналик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида шифохона ҳамда қон қуйиш маркази бинолари шикастлангани, саккиз киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилган. Россия Тергов қўмитаси Ҳорливка ўққа тутилиши бўйича текширув олиб борилаётгани, «рўй берган ҳодиса тафсилотларини аниқлаш» ва «барча алоқадор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо» берилиши ҳақида хабар берган.

Ҳорливкадаги қон қуйиш станциясида 18 апрел кунги зарбадан кейин харобаларни тозалаш ишлари
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Қон қуйиш станцияси ходими зарбадан кейин омон қолган ҳужжатларни йиғишга ҳаракат қилмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Қон қуйиш станциясида 18 апрел кунги зарбадан кейинги ҳолат
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид