Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини эълон қилди
Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Knauf 30 йиллик фаолиятидан кейин Россия Федерациясида ишлашни тўхтатмоқда. Компания Россия бозорини тарк этиш сабабларини очиқламади, бу фақат «жорий воқеалар» фонида содир бўлаётганини билдирди.
Германиянинг Knauf қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиси Россия бозоридаги ишларни бутунлай тўхтатмоқда. 22 апрел, душанба куни дунёга машҳур оилавий концерн «Knauf гуруҳи ҳозирги воқеалар фонида Россияда 30 йилдан кўпроқ вақт давом этган фаолиятдан сўнг у ердаги бизнесини ташлаб кетишга қарор қилганини» тасдиқлади.
Компания баёнотида айтилишича, 4000 дан ортиқ ходимнинг иш жойини сақлаб қолиш учун бутун бизнесни, жумладан, хомашё қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотишни маҳаллий бошқарувга ўтказишга қарор қилинган. Россия расмийлари буни ҳали маъқуллаши талаб этилади.
Knauf Россиядаги бизнесини ташлаб кетишининг аниқ сабабларини очиқламади. Яқинда 2022 йилда айланмаси 15,4 миллиард еврони ташкил этган концерн Россия Федерациясидаги, шунингдек, Россия томонидан эгаллаб олинган Украинанинг Мариупол шаҳридаги фаолияти туфайли танқид остига олинганди. 2022 йил феврал ойида Россиянинг Украинага қуролли ҳужумидан бери барча немис компаниялари аллақачон Россияни тарк этган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025