Ўзбекистон | 08:59 / 22.04.2024
2320
1 дақиқада ўқилади

Икки ҳудудда ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди 

Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Янгибозор тумани “Янгиёп” МФЙдаги хонадонда яшовчи Ж.Т. ўз уйида 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 321 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, “Намуна” МФЙдаги хонадонда яшовчи О.Ш. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 65,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид