Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшаш хонадонида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахс ушланди
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда, деб хабар берди Бош прокуратура.
Хусусан, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро М.М. яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 280 млн сўмлик 62,4 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025