Алимент тўлашдан қочиб юрган фуқаро уй қудуғидан топилди
Фарғонада алиментдан қочиб юрган эркак Тошкентдаги уй қудуғидан топилди.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги тадбир давомида фарзандини моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор яшаш хонадонидаги қудуқдан топилди.
Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчиликлар сабаб ажрашиб кетган ва фарзандини моддий таъминламай қўйган. Шундан сўнг она фарзандининг ҳақини талаб қилиб, судга мурожаат этган.
Суд қарорига кўра, ундирувчи фойдасига икки нафар фарзандлари учун ҳар ойда алимент ундириш тартиби белгиланган. Суд ижро ҳужжати бюронинг Олтиариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Бироқ, ота алимент тўламаган, қарздорлик 10 млн сўмдан ортиб кетган. У ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига кетиб қолган. Унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинди.
Тошкент шаҳрида ходимлар олинган тезкор маълумотларга кўра яшаш хонадонига борганда, оила аъзолари унинг келмаганини билдирган. Хонадон яшаш жойлари пухта кўздан кечирилганда, қарздор янги ковланаётган қудуқ ичидан топилди.
Қидирувдаги шахс белгиланган тартиб бўйича давлат ижрочисига топширилди.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024