Германиялик евродепутатнинг ходими Хитой фойдасига жосусликда гумон қилинмоқда
Цян Г. ўнг қанот популист «Германия учун муқобил» партиясидан Европарламент депутати Максимилиан Кра жамоасида ишлайди. Тергов маълумотларига кўра, у хитойлик мухолифатчилар устидан жосуслик қилган.
Дрезденда «Германия учун муқобил» (ГуМ) ўнг қанот популистик партияси аъзоларидан бирининг ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Германия ОАВ 23 апрел, сешанба куни манбаларга таяниб хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, гумонланувчи - 43 ёшли Цян Г. - ГуМдан евродепутат Максимилиан Кра жамоасида ишлайди. Кранинг расмий веб-сайтида «аккредитациядан ўтган ёрдамчи» сифатида кўрсатилган Цян Г. кеча тунда жиноий ишлар бўйича бўлим ходимлари томонидан қўлга олинди. У ноқонуний разведка фаолиятида, жумладан хитойлик мухолифатчилар устидан жосуслик қилишда ва Германия парламенти иши ҳақида Пекинга маълумот узатишда гумон қилинмоқда.
Ўз навбатида, Германия бош прокурори Цян Г. «Хитой разведка хизмати ходими» эканлигини ва шу йилнинг январ ойида «Европа парламентида бўлиб ўтган музокаралар ва қарорлар ҳақидаги маълумотларни ўз мижозига разведка агентликларидан узатганини» маълум қилди.
ГуМ вакили Цян Г.нинг қўлга олингани ҳақидаги хабарларни «жуда хавотирли» деб атади.
Эҳтимолий икки томонлама агент
Немис оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Цян Г. тахминан ўн йил олдин немис расмийларига фрилансер информатор сифатида ўз хизматларини таклиф қилган, бироқ улар ҳамкорлик қилишдан бош тортган, чунки уни ишончсиз, шунингдек, Хитой учун ишлайдиган икки томонлама агент деб ҳисоблашган.
Кеча Дюсселдорф ва Бад-Хомбургда жосусликда гумон қилинган хитойлик икки шахс ҳибсга олинганидан сўнг, бу сўнгги 24 соат ичида Германияда Хитой таъсирига қарши иккинчи операция бўлди. Цян Г. ва бошқа икки эҳтимолий жосусларнинг ишлари бир-бирига алоқадор эмас.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
22:18 / 11.11.2024
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди
16:03 / 11.11.2024