Россия колониясида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганларни қийноққа солиш амалиёти аниқланди
Россия омбудсмани Татяна Москалкова Оренбург вилоятидаги умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар учун «Қора делфин» колониясида қийноқлар қўллангани ҳақидаги хабарлар юзасидан Бош прокуратурага мурожаат қилди.
Россия Федерациясида инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил Татяна Москалкова Бош прокуратурадан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳбуслар сақланадиган Оренбург вилоятидаги 6-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкумларнинг қийноқларга солингани ҳақидаги хабарларни текширишни сўради. 22 апрел, душанба куни у «вазиятни алоҳида назоратга олганини» айтди.
«Мен Оренбург вилоятидаги «Қора делфин» номи билан машҳур бўлган 6-сонли жазони ижро этиш колонияси маҳкумлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ахлоқ тузатиш муассасаси ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида мурожаат олдим», — деб ёзади у Telegram’да.
Оренбург колониясида маҳбусларни қийноққа солиш
Аввалроқ, Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ИҲК) аъзоси Ева Меркачева «Қора делфин» колониясида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар билан боғлиқ вазият ҳақида тўхталиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, улар «кичик хатолик, жумладан ишлаб чиқариш режаси меъёрларига риоя қилмагани учун мунтазам равишда жисмоний жазога тортилади».
«Қийноқ шаклларидан бири бу - «қалдирғоч» ҳолатида (одам орқасига кишан боғланган ҳолда осилиб туриши) бир неча соат туриш талаби. Шикоят қилганлар баттар калтакланади ёки электр токи турли аъзоларига улаб қўйилади», деб ёзади у «Московский комсомолец» учун мақоласида.
Меркачеванинг сўзларига кўра, у бу маълумотни 2024 йилда калтакланган маҳкумлар ҳақидаги мурожаатида олган. Ҳуқуқ ҳимоячиси тегишли сўровларни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ва прокуратурасига, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга юборган.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024