Самарқандда aёл ўз қарамоғидаги 13 ёшли қизни калтаклаб келгани айтилмоқда
Kun.uz'га келиб тушган мурожаатда айтилишича, Пайариқ туманида яшовчи қизнинг онаси хорижга кетган, қиз эса 150 доллар эвазига бошқа бир оиланинг қарамоғига берилган, лекин бу оилада зўравонликка учрамоқда.
Kun.uz'га Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди.
Мурожаатчининг айтишича, қиз 78-мактабнинг 7-синфида ўқийди. “Онаси Арабистонига кетгани сабабли” ўқувчи 150 доллар эвазига бир оила қарамоғига берилган.
“Қарамоғига олган оила – 78-мактаб директорининг укаси. Мен шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Бу қизчани қарамоғига олган оила, яъни Машҳура исмли шахс ҳар куни уни хўрлайди.
Мен расмга олганим учун директор мендан ҳеч қаерга мурожаат қилмаслигимни, расмларни ўчириб ташлашимни талаб қилди”, – дейилади таҳририятга келиб тушган хатда.
Мурожаатчи юборган суратларда қизнинг қўллари кўкариб кетганини кўриш мумкин. Унинг оила аъзолари нима сабабдан хорижга кетгани ва бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Kun.uz масъул ташкилотлардан ҳолатга эътибор қаратишни сўраб қолади.
Мавзуга оид
19:03 / 22.11.2024
"16 ёшли" аёлнинг 1 яшар эгизак фарзанди. Эрта никоҳни тарғиб қилганлар огоҳлантирилди
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
19:44 / 18.11.2024