Ўзбекистон | 11:24 / 24.04.2024
8968
1 дақиқада ўқилади

Уч ҳудудда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётган цехлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пайариқ, Оқдарё ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

 Уларда, “Пахтаобод” ва “Примкент” МФЙда яшовчи фуқаролар Р.Ш., А.Р. ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётгани аниқланиб, ушбу цехлардан жами 263 литр қўлбола ёғ, 68 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид