Жаҳон | 20:45 / 26.04.2024
27291
4 дақиқада ўқилади

Америка университетлари Исроилга қарши намойишлардан ларзага келмоқда. Фотосуратлар

Америкалик талабалар фаластинликларни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказишда давом этмоқда. Университетларда кампуслар ўраб олинган. Полиция ўнлаб кишиларни қўлга олган.

Америка университетларида Ғазо секторидаги урушга қарши акциялар тинмаяпти — талабалар кампусларда палаткалар ўрнатиб, АҚШдан Исроил билан ҳар қандай молиявий алоқалардан воз кечиш ва ярим йилдан буён давом этаётган ҳарбий ҳаракатларни қўллашни тўхтатишни талаб қилмоқда. Колумбия университети намойишлар марказига айланди. Ўтган ҳафтада олий таълим муассасаси раҳбарияти полицияни чақирди, натижада 100 дан ортиқ киши қўлга олинди. Кейин вазият кескинлашди — ва Йелда, Остиндаги Техас университетида, Жанубий Калифорния университети ҳамда Бостон университетларида яна ўнлаб кишилар ушланди.

22 апрел куни Колумбия университети раҳбарияти кундузги дарслар бекор қилингани ҳақида эълон берди. Икки кун ўтиб масофадан таълим имкониятини кўзда тутувчи «гибрид» форматдаги машғулотлар схемаси йил охирига қадар узайтирилди, бунда битириш имтиҳонлари ҳам онлайн бўлади. Университетлар кампусларни ёпмоқда, Жанубий Калифорнияда хавфсизлик нуқтайи назаридан асосий битирув маросими бекор қилинди, аммо бошқа университетларда намойишлар давом этмоқда.

Отлиқ полициячилар Остиндаги Техас университетида Фаластин тарафдорлари намойишида, 2024 йил 24 апрел
Brandon Bell / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
Берклидаги Калифорния университети кампусида намойишчиларнинг палаткалар лагери, 2024 йил 22 апрел
Justin Sullivan / Getty Images
Катта курсда ўқувчи 22 ёшли Кэролайн Сассан Род-Айленд штати Провиденс шаҳарчасидаги Браун университетида Ғазо сектори аҳолиси билан бирдамлик лагерида полициячи билан тўқнашув вақтида, 2024 йил 24 апрел
Sophie Park / The Washington Post / Getty Images
Ню Йорк университетии талабалари ва ўқитувчилари олий таълим муассасаси раҳбариятини Исроил билан алоқаларни узишга чақирмоқда. Улар кампус ҳудудидаги майдонни Ғазо сектори аҳолиси билан бирдамлик лагери деб эълон қилишган, 2024 йил 22 апрел
Andrew Lichtenstein / Corbis / Getty Images
Ню Йоркдаги Колумбия университетида норозилик намойиши, 2024 йил 24 апрел. АҚШ Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон университет президенти Немат Минуш Шафиқни агар «бу тартибсизлик»да тартиб ўрната олмаса, истеъфога чиқишга чақирди.
Yuki Iwamura / Bloomberg / Getty Images
«Биз кампусларимизда бундай нафрат ва антисемитизм авж олишига йўл қўя олмаймиз ва бу тўхташи керак. Бу зўравонликларни қилаётганлар ҳибсга олиниши лозим», — деди Майк Жонсон Колумбия университетидаги чиқиши чоғида
Alex Kent / Getty Images
Майк Жонсоннинг Колумбия университетида 24 апрел кунги чиқиши вақтида намойишчилар унга ҳуштакбозлик қилишди
Sarah Yenesel / EPA / Scanpix / LETA
Ню Йорк университетининг Ғазо секторидаги урушга қарши ва Колумбия университети талабаларига бирдамлик рамзи сифатида намойиш қилган талабалари қўлга олиниши, 2024 йил 22 апрел
Fatih Aktas / Anadolu / Getty Images
Лос-Анжелесдаги Жанубий Калифорния университетида Ғазо сектори аҳолисини қўллаётган намойишчилар лагери, 2024 йил 24 апрел
Mario Tama / Getty Images
Остиндаги Техас университетида фаластинликларни қўллаб ўтказилаётган талабалар намойиши, 2024 йил 24 апрел
Brandon Bell / Getty Images
Остиндаги Техас университетидаги намойишчилар қуршовидаги полициячилар, 2024 йил 24 апрел
Jay Janner / Austin Statesman / USA Today Network / Reuters / Scanpix / LETA
Ню Йорк университети кампусининг ёпилган майдони атрофидаги полиция машинаси, 2024 йил 24 апрел
Angela Weiss / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид