Ўзбекистон | 07:21 / 26.04.2024
3902
1 дақиқада ўқилади

Махтумқули кўчасида Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ юз берди

Яшнобод туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 25 апрел куни соат 21:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1966 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина ва 2001 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина иштирокида йўл- транспорт ҳодисаси қайд этилди.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид