Тошкентда энг кўп қайси ҳудуд ҳайдовчилари йўловчиларни ташиётгани айтилди
Пойтахтда Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳайдовчилари йўловчиларни онлайн-агрегаторлар орқали ташимоқда.
6 та онлайн такси агрегаторлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашди.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, ушбу агрегаторлар орқали йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланаётган ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчиларга тегишли бўлган 199,1 мингта автомобил мавжуд.
Шундан 64 фоизи Тошкент шаҳрида ҳаракатланади. Уларнинг аксарияти қуйидаги ҳудудларга тўғри келади:
▫️Тошкент шаҳри (автомобил рақами коди 01) - 54,6 фоиз;
▫️Тошкент вилояти (автомобил рақами коди 10) - 17,9 фоиз;
▫️Қашқадарё вилояти (автомобил рақами коди 70) - 5 фоиз;
▫️Фарғона вилояти (автомобил рақами коди 40) - 3,3 фоиз.
Мавзуга оид
12:19
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
17:02 / 12.11.2024