Жаҳон | 14:49 / 27.04.2024
5043
2 дақиқада ўқилади

Forbes журналисти Мингазов уй қамоғига жўнатилди

Хабаровсклик журналист Бучадаги воқеалар ҳақидаги хабарни қайта жойлаштиргани учун Россия армияси ҳақида «сиёсий нафратга асосланган» «фейклар» тарқатганликда айбланган.

Сергей Мингазов Фото: DR

Хабаровск суди Forbes Russia журналисти Сергей Мингазовни Россия Қуролли кучлари ҳақида «сиёсий нафратга асосланган фейклар» тарқатганликда гумон қилиб, уй қамоғига жўнатди. Бу ҳақда 27 апрел, шанба куни РИА «Новости» агентлиги суд вакилларига таяниб хабар берди.

Бир кун аввал адвокат Константин Бубон Facebook’да Сергей Мингазов қўлга олинишига журналистнинг «Хабаровская Мингазета» Telegram-каналида Бучадаги воқеалар ҳақидаги хабарни репост қилгани сабаб бўлганини ёзган эди. Бубоннинг «РБК» интернет-нашрига айтишича, Мингазовнинг уйида тинтув ўтказилган, «унинг, хотини ва болаларининг телефонлари ва компютерлари олиб қўйилган». 

Сергей Мингазов илгари «Ведомости» газетаси билан ҳамкорлик қилган, шунингдек, ТАСС ахборот агентлигининг Хабаровскдаги мухбири бўлган. 

24 апрел куни «ОВД Инфо» инсон ҳуқуқлари лойиҳасининг маълум қилишича, шу вақтга қадар Россияда урушга қарши иш бўйича 902 нафар айбланувчи бўлган, улардан 261 нафари озодликдан маҳрум қилинган ва аллақачон тергов изоляторлари, ахлоқ тузатиш колониялари ёки мажбурий даволанишда.

Мавзуга оид