Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди
Тожикистонликлар Россия ҳудудига барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча тийилишга чақирилди.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) 27 апрел куни кечқурун шошилинч тавсиянома бериб, республика фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса, Россия ҳудудига барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча тийилиш»га чақирди.
Бир кун аввал Тожикистон ТИВ сўнгги бир неча ҳафта ичида мамлакат фуқароларининг Россияга киришига оммавий тўсқинлик қилинаётгани ҳақида хабар берган эди. Вазирлик Россиянинг республикадаги элчиси Семён Григоревга Россияга киришни асоссиз рад этиш ҳолатлари юзасидан хавотир билдирди.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, 22 апрелдан буён Оренбург вилоятидаги Қозоғистон-Россия чегарасида 180 га яқин Тожикистон давлат рақамларига эга автомобиллар навбатда туриб қолган. Нашрнинг иддао қилишича, тожикистонликлар фақат телефонлари текширилиб, сўроқ қилингандан сўнг чегарадан ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида юз берган терактда Тожикистондан келган мигрантлар айбланганидан кейин Россияда чет эл фуқароларига нисбатан оммавий текширувлар бошланган эди.
Шундан сўнг, Тожикистон Меҳнат вазирлиги «маиший даражада» таъқибга учраган мигрантлар Россиядан оммавий чиқиб кетаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:49 / 02.10.2024
Россияда миграция сиёсати кучайтирилмоқда
20:24 / 01.10.2024
Москвада мигрантларга сохта ҳужжат тайёрлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
23:16 / 30.09.2024
Россияда мигрантлар фарзандлари мактабга имтиҳон билан қабул қилиниши мумкин
19:12 / 30.09.2024