Жаҳон | 13:51 / 28.04.2024
14144
4 дақиқада ўқилади

РФ армиясининг навбатдаги ракета зарбаси Харкивдаги психиатрия шифохонасига йўлланди. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 794-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • РФ мудофаа вазирлиги украинларнинг 66 та дрони Краснодар ўлкасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Славянск-Кубандаги Славянск нефтни қайта ишлаш заводи шикастланган, унинг фаолияти қисман тўхтатилган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, пилотсиз учиш қурилмалари Кушчевская станицасидаги ҳарбий аэродромга ҳам ҳужум қилган.
  • Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский иттифоқчиларга фронтдаги вазият «мураккаблиги ва кескинлашиш тенденциясига эгалиги» ҳақида айтган.
  • Белгород области Шебекино округидаги Вознесеновк қишлоғи ҳудудида камикадзе дронлар ҳужуми оқибатида беш киши, жумладан 17 ёшли қиз жароҳатланди.
  • Москвада 16 ёшли ўсмирга жиноят иши қўзғатилди (унинг шахси ошкор этилмаган), у гўёки «терроризм тарғиботига чақириш»да айбланмоқда. РИА Новости маълумотига кўра, у «Россия кўнгиллилар корпуси» фаолиятини қўллаб-қувватлаган.
  • Россия Украина бўйлаб ёпирилма ракета зарбалари йўллади. Лвив, Днипропетровск ва Ивано-Франковск областларида иссиқлик электр станциялари, Харкивда — руҳий касалликлар шифохонаси биноси шикастланган. Ҳужум вақтида жами уч киши жароҳатланган.

Харкив бўйлаб зарба оқибатлари

27 апрелга ўтар кечаси Россия қўшини яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарба йўллади — Лвив, Днипропетровск, Ивано-Франковск ва Харкив областлари зарба остида қолди. Украина томонига кўра, мамлакат қуролли кучлари 34 ракетадан 21 тасини йўқ қилган.

Лвив, Днипропетровск ва Ивано-Франковск областларида зарбалар энергетика инфратузилмасига берилган, жабрланганлар бор. Харкив областида ракета учинчи психиатрия шифохонасига келган — ойна, том, ошхона корпуси, бўлимлардан бири, қозонхона шикастланган. 53 ёшли аёл жароҳатланган. Қуйида шифохонада ҳужум вақти юзага келган ҳолатлар акс этган суратлар.

Харкивдаги руҳий касалликлар шифохонаси беморлари Россия зарбаси вақтида йўлакда яширинмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Харкивда яшовчи аёл психиатрия шифохонасининг Россия ракетасидан шикастланган корпуси олдида
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Бинодан бутун қолган буюмларни олиб чиқаётган шифохона ходими
Anadolu / Getty Images

Лиман яқинидаги украин артиллериячилари

Донецк областидаги Лиман Россия қўшини уруш бошида эгаллаб олган шаҳарлардан бири бўлган, Украина қуролли кучлари уни 2022 йил кузидаги қарши ҳужум давомида қайтариб олганди. Лиман атрофида жанглар давом этмоқда — қуйида украин ҳарбийлари ушбу шаҳар атрофидаги ўз позицияларини қандай ушлаб тургани акс этган суратлар.

Украинанинг 63-бригадаси жангчиси «Акация» ўзиюрар гаубицасини ўрмонда кўздан паналамоқда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик аскар Лиман атрофидаги позициядаги бункерда
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press
Wojciech Grzedzinski / Anadolu / ddp / Vida Press

Поклонная горада ўлжа қилиб олинган ҳарбий техникалар кўргазмаси очилишига тайёргарлик

Россиялик ҳарбийлар Украинада тортиб олган зирҳли транспортёр. Бу 1 май куни Москвадаги Ғалаба паркида Улуғ ватан уруши ёдгорлик комплексида очиладиган ҳарбий техникалар кўргазмасидаги экспонатлардан бири. РФ мудофаа вазирлигига кўра, кўргазмада фронтдан ўлжа қилиб келтирилган 30 дан ортиқ жанговар машиналар намойиш этилади
Наталя Колесникова / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид