Кувайт Ўзбекистонда олма етиштириш плантацияси барпо этишни режалаштирмоқда
Фарғона вилояти делегацияси Кувайтда самарали музокаралар ўтказди.
Кувайтда бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров кеча Marafie Group ҳолдингининг AL-TIJARIA – The Commercial real estate co компанияси раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида AL-TIJARIA – The Commercial real estate co компанияси вакиллари турли соҳаларда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларга сармоялар киритишга тайёрлигини билдирди.
Хусусан, Ўзбекистоннинг катта ер майдонида олма етиштириш плантациясини барпо этиш, ёнида эса олма табиий шарбатларини ишлаб чиқарувчи завод қуриш ва тайёр маҳсулотларни хорижий давлатларга, хусусан Кувайтга экспортини йўлга қўйиш режа қилинаётгани маълум қилинди.
Учрашув якунида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга доир масалалар муҳокама қилиниб, Кувайт тадбиркорлари Фарғона вилоятига таклиф этилди.
Мавзуга оид
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
16:30 / 01.10.2024
Тошкент, Фарғона ва Сирдарёда "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форумлари ўтказилади
16:00 / 28.09.2024