Иқтисодиёт | 09:00 / 29.04.2024
3916
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон 3 ойда мева-сабзавот маҳсулотларини асосан Покистон ва Россияга сотди
3 ойда 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.
2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 фоизга ёки 157,7 минг тоннага кўпайган.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,2 фоиз), Россия (25,1 фоиз), Қозоғистон (10,5 фоиз) ва Хитой (9,2 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
2024 йилнинг январ-март ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 фоизини ташкил этган.
Мавзуга оид
14:10 / 10.09.2024
Нидерландияда қотилликка ундаганликда айбланган икки покистонлик судланди
12:27 / 21.08.2024
Эронда покистонлик зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб, 35 киши ҳалок бўлди
21:53 / 19.08.2024
Покистон ҳукумати мамлакатда интернет тезлиги пасайиб кетишида фойдаланувчиларни айблади
19:55 / 15.08.2024