Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Тошкент вилояти ва пойтахтда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Б.О. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро М.А. фуқаро Э.М.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:02 / 22.11.2024
Хориждаги ватандошларга миннатдорчилик белгиси – Ўзбекистонда «Ватандош» картаси жорий қилинди
13:40 / 25.06.2024
Ўзбекистон ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилганлар ушланди
07:49 / 07.06.2024
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
17:03 / 01.06.2024