Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОИИБ Ўзбекистонда 2,58 млрд долларлик 12 та лойиҳани молиялаштиради
ИССВ раҳбари Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов кеча Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, томонлар энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти соҳаларида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш жараёни ҳамда 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига киритилган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқди.
Дастур доирасида яшил энергетика, сув таъминоти, автомобил йўлларини реконструкция қилиш ва инфратузилмавий ривожланиш каби жами 2,58 миллиард долларлик 12 та лойиҳани молиялаштирилиши назарда тутилган.
Сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган AIIB бошқарувчилар кенгашининг 9-йиллик йиғилишига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳозирги кунда банк иштирокида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, сув таъминоти ва канализация, энергетика, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби тармоқларда умумий қиймати 2,57 миллиард долларлик 13 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 09.04.2025
Ўзбекистон ва АҚШ фойдали қазилмалар бўйича битим имзолади
12:50 / 24.09.2024
ОИИБ Самарқандда ўтадиган йиллик йиғилиши дастурини эълон қилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
20:48 / 20.08.2024