Фаластин тарафдорлари Колумбия университети биносини эгаллаб олиши. Фотосуратлар
12 соат ўтиб уларни полиция тарқатиб юборди — 300 киши ҳибсга олинган.
Фаластин тарафдорлари бўлган намойишчилар 29 апрел куни Ҳамилтон-ҳоллни эгаллашди ва баррикада қуришди — бу Колумбия университетининг асосан маъмурий офислар жойлашган асосий кампусларидан биридир. Бино эгаллаб олиниши тарихда учинчи бор кузатилди, бундай ҳолат 1968 ва 1985 йиллардаги талабалар ғалаёнлари вақтида рўй берган. Намойишчилар эгаллаб олинган бинони 12 соат давомида ушлаб туришган, кейин эса полиция рейди давомида бино озод этилган; 300 нафар атрофидаги киши ҳибсга олинган. Бино эгаллаб олингани туфайли университет раҳбарияти дарсларни масофавий форматга ўтказишга мажбур бўлган.
Фаластин тарафдорларининг намойишлари бошқа нуфузли олий таълим муассасаларининг кампусларида ҳам давом этмоқда: Лос-Анжелесдаги Калифорния университети, Техас университети, Чапел-Ҳиллдаги Шимолий Каролина университети ва бошқалар. Associated Press нашри ҳисоб-китобларига кўра, намойишларнинг икки ҳафтаси давомида полиция мингдан ортиқ фаолларни қўлга олган.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024