Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди
Ҳозиргача ҳусийлар Ўртаер денгизидаги кемаларга ҳужум қилишга уринмаган, чунки ҳудуд Яман исёнчилари базаларидан анча узоқда жойлашган. Улар Адан кўрфази ва Қизил денгизда кемаларга ҳужум қилаётган эди.
Яман ҳусийлари Исроилга қарши операциянинг янги босқичини бошламоқда, жумладан, Ўртаер денгизида бу давлатга сузиб кетаётган кемаларга ҳужум уюштирмоқчи. Бу ҳақда исёнчилар матбуот котиби генерал Яҳё Сорий хабар берди.
«Қуролли кучларимиз эскалациянинг тўртинчи босқичи бошланганини эълон қилади. Бу, биринчидан, Исроилга кемаларнинг ўтишига қўйилган тақиқни бузган ва Ўртаер денгизи орқали Фаластин портларига йўл олган барча кемаларга ҳужумни ўз ичига олади», деб Сорий сўзларини келтирди Interfax.
Ҳозиргача ҳусийлар Ўртаер денгизидаги кемаларга ҳужум қилишга уринмаган, чунки ҳудуд Яман исёнчилари базаларидан анча узоқда жойлашган. Улар Адан кўрфази ва Қизил денгизда кемаларга ҳужум қилаётган эди.
Сорий агар Исроил Рафаҳда ҳарбий операция бошласа, ҳусийлар Исроилга йўл олган кемаларга нисбатан янада қаттиқроқ чоралар кўришга тайёрлигини айтди.
2023 йил 7 октябрда ҲАМАС Исроилга ҳужум қилганидан кейин, бунга жавобан Исроил Ғазо секторида ҳарбий операцияни бошлади. Шундан сўнг, айни дамда Яманнинг салмоқли қисмини, жумладан, пойтахт Сана, шунингдек, Саудия Арабистони яқинидаги мамлакатнинг баъзи шимолий ва ғарбий ҳудудларини назорат қилаётган ҳусийлар Қизил денгиздаги кемаларни ўққа тута бошлади. Бунга жавобан АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусийларнинг базалари ва иншоотларига мунтазам равишда зарбалар бермоқда.
Мавзуга оид
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024
Нетаняҳу мудофаа вазирини бўшатди: бу ғалаёнларга сабаб бўлмоқда
14:13 / 08.11.2024