Россия ҳарбийлари Нигердаги АҚШ базасига жойлаштирилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги вакилига кўра, Нигерни тарк эта олмаган америкалик ҳарбийлар базада қолмоқда.
Россия қўшинлари Нигер пойтахти Ниамейдаги АҚШ авиабазасига кирди, деб хабар берди пайшанба куни АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси Reuters агентлигига. Унинг сўзларига кўра, гап Амани Диори халқаро аэропорти ёнида жойлашган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базаси ҳақида кетмоқда. Америка ҳарбий хизматчилари ҳали ҳам унинг ҳудудида қолмоқда.
Аввалроқ Қўшма Штатлар Нигердан мингдан ортиқ кишилик ҳарбий контингентини тўлиқ олиб чиқишга рози бўлган эди. The New York Times газетасига кўра, АҚШ қўшинлари Ғарбий Африка мамлакатини «яқин ойларда» тарк этиши мумкин.
Нигерда ҳарбий хунтанинг ҳокимиятга келиши ва Россия билан яқинлашув
2023 йилда Нигерда ҳарбий хунта ҳокимиятни эгаллаб олди. Москва алоқадорликда гумон қилинаётган давлат тўнтаришидан олдин Нигер АҚШ, Франция ва Германия каби Ғарб давлатларининг Ғарбий ва Марказий Африкадаги жангариларга қарши курашдаги энг муҳим ҳамкорларидан бири бўлган. Кўп йиллар давомида мамлакат ИШИД ва «Ал-Қоида» билан алоқадор турли гуруҳлар ҳужумига учраган.
2023 йил январ ойида Нигер Мали ва Буркина-Фасо билан биргаликда Ғарбий Африка давлатларининг иқтисодий ҳамжамияти - ЭКОВАС минтақавий алянсидан чиқди, унинг асосий мақсади Ғарбий Африкада минтақавий хавфсизликни таъминлаш эди. Шундан сўнг, Нигер ҳукумати АҚШ ва Франция билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатаётганини расман эълон қилди, шунингдек, ўз ҳарбий харажатлари энди назорат қилинмайдиган фармон чиқарди.
Мутахассисларнинг фикрича, Нигернинг Вашингтон билан муносабатлари узилиши ва ҳарбий харажатлар устидан назорат бекор қилиниши Россия билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув дастлабки шарти бўлган.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024