Ўзбекистон | 10:11 / 04.05.2024
8087
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби тасдиқланди

Аукцион тўғрисидаги маълумот Е-auksion платформасида 15, қайта аукцион ҳақида эса – 5 календар кун олдин эълон қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилган.

Ҳужжат билан бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Аукцион тўғрисидаги маълумот Е-auksion платформасида 15, қайта аукцион ҳақида эса – 5 календар кун олдин эълон қилинади.

Электрон онлайн-аукцион савдода бир маротаба ғолиб бўлган иштирокчига кейинги электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этишга йўл қўйилмайди.

Таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қийматининг дастлабки 15 фоиз миқдори 10 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади. Баённома асосида 10 иш куни ичида шартнома имзоланади.

Мавзуга оид