Uzbekistan Airways авиапарки Airbus A320 оиласининг 24-ҳаво кемаси билан тўлдирилди
Тез орада ҳаво кемаси икки синфли тартибда 170 нафаргача йўловчини ташишни бошлайди.
Кеча, 8 май куни Uzbekistan Airways авиапарки UK32029 рўйхатга олиш рақамига эга яна бир Airbus A320neo самолётини қабул қилиб олди.
Тез орада ҳаво кемаси икки синфли тартибда 170 нафаргача йўловчини ташишни бошлайди.
Апрел ойида Ўзбекистонга яна битта Airbus A320neo самолёти олиб келинганди.
Самолёт Тошкент халқаро аэропортига 2024 йил 20 апрел куни қўнган. 170 ўриндиқли, икки классли самолёт Тайваннинг Тайнан шаҳридан учиб келган.
2023 йил январ ойида Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus билан A320neo оиласига мансуб 12 та самолёт харид қилиш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:49 / 05.11.2024
Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
21:13 / 20.10.2024
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳаво қатнови тикланади
23:04 / 02.10.2024
Uzbekistan Airways Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтишини эълон қилди
19:17 / 25.09.2024