Ўзбекистон | 09:55 / 10.05.2024
1813
2 дақиқада ўқилади
Энергетика бозорини тартибга солиш агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
Агентлик бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда қуйидагилар назарда тутилган:
- агентликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
- агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
- агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
- агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;
- агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари;
- агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш.
Агентлик энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. У бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
Қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорларини босқичма-босқич ташкил қилишни таъминлаш;
- бозорда рақобатни қўллаб-қувватлаш, бозорнинг жозибадорлигини ҳамда талаб ва таклифнинг мутаносиблигини таъминлаш;
- бозорнинг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминловчи қонун-қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш;
- бозор иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш, уларнинг лицензия шартларига амал қилишини назорат этиш;
- 2026 йилдан бошлаб электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш учун ҳамда зарур бўлган бошқа холларда тегишли тарифлар ва тўловлар миқдорларини тасдиқлаш;
- магистрал ва тақсимлаш электр тармоқларда юзага келадиган технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш ва бошқалар.
Мавзуга оид
10:21 / 07.06.2024
FT Украина энергетикасининг ярми йўқ қилингани ҳақида хабар берди
19:05 / 06.06.2024
Истеъмолчиларга базавий меъёрдан ортиқ ишлатилган газ-свет ҳақида SMS юборилмоқда. Бу қандай ишлайди?
08:34 / 05.06.2024
Ўзбекистоннинг маҳсулот тақсимотига оид барча битимлари хатловдан ўтказилади
15:53 / 03.06.2024