«Ўзбекистон-Литва» ишбилармонлар ҳамкорлиги кенгаши ташкил этилди
Клайпеда шаҳрида ўзбек савдо уйини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Фото: "Дунё" АА
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси делегациясининг Литвага ташрифи ташкил этилди.
"Дунё" хабарига кўра, ташриф доирасида Вилнюс шаҳрида "Ўзбекистон-Литва" ишбилармонлар ҳамкорлиги кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди ва янги ташкил этилган платформанинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўзга чиққан Литва Саноатчилар конфедерацияси президенти В.Янулевичиус икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт, логистика, "яшил" энергия, қишлоқ хўжалиги ва бошқа манфаатдор соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Литва транспорт ва коммуникация вазири ўринбосари Лорета Маскалиовьене ўз чиқишида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг катта иқтисодий салоҳиятга эга бўлган давлатга айланганини қайд этди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Литва ишбилармон доира вакиллари ва компаниялари раҳбарлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Бундан ташқари икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида B2B шаклида музокаралар уюштирилди. Бўлиб ўтган музокаралар натижасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги тўқимачилик, мева-сабзавот, кимё маҳсулотлари, кимёвий ўғитлар ва металл прокатини Литвага етказиб бериш бўйича 30 миллион АҚШ долларига тенг экспорт шартномалари имзоланди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Литва тадбиркорлари билан тенг улиш асосида Клайпеда шаҳрида ўзбек савдо уйини ташкил этиш масаласи келишиб олинди. Ушбу савдо уйи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Литва ва ЕИ давлатлари учун экспорт қилиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Мавзуга оид

21:58 / 01.04.2025
Литвада ўлган америкаликлар: қутқариш амалиёти халқаро операцияга айланиб кетди

20:21 / 01.04.2025
Германия Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта қўшинларини хорижга жойлаштиради

20:53 / 31.03.2025
Литвадаги ўқув машғулотларида бедарак йўқолган уч нафар америкалик ҳарбийнинг жасади топилди

22:14 / 26.03.2025