Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда тошқинлар қурбонлари сони 107 кишига етди
Сув тошқинлари оқибатида камида 107 киши ҳалок бўлди. Яна 136 нафар инсон ҳамон бедарак йўқолган.
Бразилия жанубидаги Риу-Гранди-ду-Сул штатидаги сув тошқини қурбонлари сони 107 кишига етди. Бу ҳақда 10 май, жума куни маҳаллий фуқаро мудофаа хизматига таяниб, Reuters хабар берди. 136 киши ҳамон бедарак йўқолган, 165 мингдан ортиқ инсон сув босган уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Хабарларга кўра, тошқинлар йўллар ва кўприкларни вайрон қилиб, Порту-Алегри шаҳрига киришни тўсиб қўйган. У ерда, Reuters ёзганидек, супермаркетлар жавонлари бўм-бўш, тунда ўғирликлар содир бўляпти.
Риу-Гранди-ду-Сулда сув тошқини апрел охирида бошланган
Бразилиянинг Уругвай билан чегарадош штатида сув тошқини апрел ойи охирида бошланган. Ўшандан бери жабрланганлар ва қурбонлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Шу тариқа, 4 май куни сув тошқини қурбонлари сони 50 кишидан ошгани хабар қилинган эди. Штат губернатори Эдуарду Лейте сув тошқинларини штат тарихидаги «энг ёмон офат» деб атади.
Юзлаб бразилиялик аскарлар қутқарув ишларида қатнашмоқда
Аввалроқ Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва табиий офат муносабати билан баёнот берган эди. «Бразилия тарихида ҳеч қачон бир жойда бунчалик кўп ёмғир ёғмаган», деди у пойтахт Бразилияда Япония бош вазири Фумио Кишида билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида.
Мамлакат Фуқаро муҳофазаси хизмати маълумотларига кўра, жойларда 2000 дан ортиқ қутқарувчи ишламоқда. Шунингдек, қидирув-қутқарув ишларига 900 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, Мудофаа вазирлигининг 9 та самолёти ва 98 та катери жалб этилган.
Анормал иссиқлик ва Тинч океанидаги сув ҳароратининг ўзгариши
Бразилия сўнгги ойларда бир неча бор экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, жазирама ва кучли ёмғирлардан азият чекди. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда экстремал об-ҳаво ҳодисалари Эл-Нино иқлим феномени - Тинч океани экваториал камарининг марказий ва шарқий зоналарида сув ҳарорати ўзгариши туфайли кучаймоқда, деб таъкидлайди иқлимшунослар.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025